Муқобил энергия қулай ва тежамкор
Бухоро вилояти Газли магистрал газ қувурлари бошқармасининг ишлаб чиқариш объектларида ўрнатилган 8 та қуёш сув иситиш ускунасига қўшимча равишда қуввати 1,5 кВт/соат, сиғими 200 литрли яна 2 та қуёш сув иситиш ускунаси ўрнатилди.
Умуман, Газли МГҚБ томонидан бошқарма бош биносида 40 та, ДКС-5 саноат майдончасида 120 та, Газли шаҳри ҳудудида 125 та, Электр кимёвий ҳимоя хизмати иншоотларида 15 та, жами 300 та қуёш панели ва аккумулятор батареялари билан жиҳозланган кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди. Режага мувофиқ ДКС-5 саноат майдончаси маъмурий биносининг том қисмига қуввати 15кВт/соат бўлган битта жамланма қуёш фотоэлектрик станцияси ҳам ўрнатилди.

Қоровулбозор туманида бошланган амалий саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Хусусан, туман молия бўлими биносини узлуқсиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 12 квт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.
Зариф Комилов,
ЎзА