Муқаддас ой фазилатлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Муқаддас Рамазон ойининг бугунги шукуҳли кунларида мусулмон юртдошларимиз эмин-эркин ибодат амалларини адо этмоқда. Имом хатиблар ойнинг ҳар бир кунида Қуръоннинг муқаддас оятларини жамоат билан биргаликда хатим қилаётир.
Бугун Рамазоннинг энг қутлуғ кунларидан бири – Қадр кечасидир. Қолаверса, ушбу фазилатли кеча жума айёмига тўғри келиб ибодат қилувчиларни янада шод қилди.
[gallery-16795]
Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Хонақоҳ” масжидида вилоят бош имом хатиби Убайдулло Абдуллаев кун хосияти ҳақида далилли маъруза қилди.
Аҳли жамоа юртга, халққа, ватанга тинчлик, фаровонлик, эътиқод эркинлигини бардавом қилган давлат раҳбарига сиҳатлик ва узоқ умр тилаб дуои фотиҳалар қилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА