"Муносиб номзодга овоз беришга чақираман"
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Тошкент шаҳри Яккасарой тумани «Юнус Ражабий» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 573-сайлов участкасида ўз сайлов ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда муносиб номзодга овоз берди.
– Бугунги сайловларда фаол иштирок этиш, ҳар бир юртдошимизнинг мамлакатимиз келажаги ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга бевосита қўшган ҳиссасидир.
– Шу сабабли ватандошларимиздан ўз сайлов ҳуқуқидан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз беришга чақираман, – дейди Б.Парпиев.
ЎзА