Мулоқотларда муҳим таклифлар айтилмоқда
Шу кунларда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодлар Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 50-Тошкент вилояти Сайлов округидан номзоди кўрсатилган Одилжон Тожиев аҳоли билан мулоқотда бўлди. Савол-жавобларда мамлакатимиз ва жамият ривожи учун билдираётган таклифлар ўртага ташланди.


Шунингдек, Паркент туманида “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори остида тарғибот тадбири ҳамда партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзод Зуҳра Миргазиева билан учрашув бўлиб ўтди. Партия аъзолари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ҳамда ёшлар иштирокида ўтган тадбирда партия ва номзоднинг Сайловолди дастури билан таништирилди.

Иштирокчилар эътироф этганидек, Янги Ўзбекистон ислоҳотлари жараёнлари, электорат манфаати, умуман, аҳоли муаммолари чуқур ўрганилиб, атрофлича таҳлил этилган ҳолда тайёрланган дастур “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бўлажак сайловларда энг юқори натижага эришишини таъминлайди.
А.Мусаев,ЎзА.