Муҳим ишлар амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлашда муҳим ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунда тизим ходимлари олдида турган устувор вазифа иш юритувига келиб тушаётган барча турдаги ижро ҳужжатларининг ижросини тез ва сифатли таъминлашдан иборат. Бунда асосий эътибор, алимент, давлат фойдасига солиқ ва бошқа турдаги қарздорликларни ундиришга қаратилган.
Мажбурий ижро Бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида 187 659 та, 2 триллион 658 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, амалда 136 887 та 1 триллион 216 миллиард сўм маблағ ундирилди. Шундан, давлат бюджетига қарийб 572 миллиард сўм маблағ амалда ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, банклар фойдасига ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатларига асосан 981,8 миллиард сўмлик 14 217та ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган. Шундан 384,2 миллиард сўм маблағ амалда ундирилган. Ўтган йил мобайнида 18 324 нафар болаларнинг таъминоти учун 9 029 нафар қарздордан даврий тўловлар юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатга ундирилган маблағлар ҳисобидан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 12 ой давомида 72,0 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилиб, 36,0 миллиард сўмдан зиёд маблағ пропорционал равишда ўтказиб берилди.
Ш.Маматқулов,
МИБнинг Сирдарё вилоят бошқармаси катта нозири.