Муғ уйларига фотосаёҳат
Поп тумани, Қамчиқ довони туннели тагида жойлашган қадим тарихга эга Гулистон қишлоғидамиз.
Мексикадаги Ацтек ва Майялар, Мисрдаги пирамидалар, Перудаги улкан тош ҳайкаллар каби сир-синоатга бой тошдан ясалган муғ, муғонлар уйлари сари йўл олдик.
– Бундан 60-70 йил бурун Муғ уйлари кўп, бус-бутун ҳамда тоғ ён бағри буталарга тўла бўлган, - дейди шу қишлоқлик педагог ва жамоат арбоби Салимхон Назирий. – Ўтган давр тарихга нисбатан аёвсиз муносабат, табиатга меҳрсизларча ёндашув, ўнлаб Муғхонларни йўқ бўлиши, буталарни қуришига сабаб бўлди.
Гулистон қишлоғи ёзда сайёҳлар билан гавжум бўлади. Икки ойлик ушбу мавсумда бутун қишлоқ ҳудудга ташриф буюрувчи сайёҳларга хизмат кўрсатиш орқали тирикчилик қилади. Бошқа пайтда улар ҳунармандчилик билан шуғулланади.
[gallery-610]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар, ЎзА