Мўйноқда БДПИнинг 5 гектарлик боғи барпо этилди
Аввал хабар берганимиздек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро давлат педагогика институтининг кўнгилли ходим ва талаба-ёшларидан иборат жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида боғ яратишни мақсад қилганди.
–Мўйноқда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ташкил этилди, –дейди институт ректори Баҳодир Маъмуров. – Мўйноқ тумани ўрмон хўжалиги бўлими томонидан ажратилган 5 гектар ерга ҳудуднинг иқлимига мос келадиган 3 минг туп кўчат – қайрағоч, жийда, саксовул кўчати ва уруғи, қандим, черкес кўчатлари экилди.


Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Бухоро вилоятига бириктирилган. Мазкур туман Бухоро тажрибаси асосида равнақ топмоқда.



Бухоро давлат педагогика институти кўнгилли жамоаси туман аҳолиси учун маданият саройида маданий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этди.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири