Мойлиева Хумора Тўра қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
Ривожлантирувчи таълим тизимида ўқувчиларни ўзлаштириш мустақиллигини шакллантиришнинг педагогик механизмлари
Мойлиева Хумора Тўра қизининг 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича “Ривожлантирувчи таълим тизимида ўқувчиларни ўзлаштириш мустақиллигини шакллантиришнинг педагогик механизмлари” педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Қарши давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 23 ноябрь куни соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 180119, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17-уй, Қарши давлат университети Тиллар факультети, 3-қават, 310- хона.
Тел.: (0 375) 225-34-13; факс: (0375) 221-00-56.
e-mail:kardu@mail.ru