Москва давлат университети профессорларининг ташрифи
Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультетида ўқув йили давомида бир қатор давлатларнинг таниқли олимлари ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мутахассислари билан тизимли равишда маъруза, конференция, учрашувларини ташкил этиб келди.
Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультетида ўқув йили давомида бир қатор давлатларнинг таниқли олимлари ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мутахассислари билан тизимли равишда маъруза, конференция, учрашувларини ташкил этиб келди.
Куни кеча ҳам факультетга Москва давлат университети рақамли иқтисодиёт бўйича таниқли ва етакчи мутахассиси, профессор Александр Иванович Агеев ва “Mitsubishi Electric Corporation” вакили, профессор Норицугу Уэмура ташриф буюрди.
Олимлар иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабаларга “Рақамлаштириш, бизнес ва инсонлар: диспозиция -2019” ва “Жамият 5.0: рақамли иқтисодиёт ривожига японча ёндашув” мавзуларида маърузалар ўқишди.

Маҳорат дарсида Миллий университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректор Расул Раҳмонов, иқтисодиёт факультети декани Абдуваҳоб Умаров, факультет профессор–ўқитувчилари, докторант, магистрант ва талабалари иштирок этишди.
Профессор Норицугу Уэмура ўз маърузасида рақамли иқтисодиётнинг ўсишига японча ёндашув, рақамли иқтисодиёт йўналишидаги ташаббуслар, “Mitsubishi Electric Corporation” электромобилларининг экотизимга инновацион ёндашув бўйича жамиятга қўшган ҳиссаси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Профессор Александр Иванович Агеев ўз тақдимотида рақамли иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари, товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжни қондиришнинг ва иш моделини инновацион тарзда ўзгартиришни мақсадли бошқарадиган рақамли иқтисодиётнинг тизимли хусусиятларини очиб бериш ҳақидаги тақдимотини намойиш этди.
Тадбирда иштирокчилари рақамли иқтисодиёт ривожланиши ва иқтисодиёт таълимида инновацион ёндашувлар масалалари бўйича фикр алмашдилар. Факультетга ташриф буюрган олимлар талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.