Мономарказ битирувчиларининг иш жойи тайин
Навоий шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази Президентимизнинг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Бу ерда меҳнат бозори талаблари асосида хизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва техника соҳаларидаги ўттизга яқин касбга тайёрлаш йўлга қўйилган. Шунингдек, инглиз, рус, япон, корейс тилларини ўқитиш курслари ҳам фаолият юритмоқда. Ўқув ва машғулот хоналари тегишли ускуна, компьютер, муляж ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.
Муассаса давлат-хусусий шериклик тизимида ишлайди. Давлат шароит яратиб, илмий ва моддий жиҳатдан таъминлайди. Машғулотларни амалиётчилар, тадбиркорлар, заводлар вакиллари олиб боради ва кейинчалик битирувчиларни ишга олади.
[gallery-4306]
Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА