МКБАНК кредит маҳсулотлари – аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг замонавий молиявий ечимлари
Мамлакатимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг молиявий имкониятларини кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу мақсадларга эришишда банк-молия тизимининг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этади.
МКБАНК мижозларнинг турли эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар учун замонавий кредит маҳсулотларини таклиф этмоқда. Хусусан, “Нақд пулда” кредити, "Тадбиркорликни ривожлантиришни комплекс қўллаб-қувватлашнинг "узлуксиз занжири" кредити ҳамда "Экспресс ҳамкор" кредити микро ва кичик бизнес йўналишидаги тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Тадбиркорлар учун қулай молиявий ечим – "Нақд пулда" кредити
МКБАНКнинг "Нақд пулда" кредити якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ҳамда юридик шахслар учун мўлжалланган бўлиб, тадбиркорлик эҳтиёжларини молиялаштириш имконини беради.
60 ойгача муддатга 500 млн. сўмгача миқдордаги кредитни йиллик 22,9% ставкадан банк кассалари орқали расмийлаштириш мумкин.
Мазкур кредит орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш, хомашё харид қилиш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда бизнесни янада кенгайтириш мумкин. Кредитнинг шаффоф шартлари, қулай муддатлари ва тезкор кўриб чиқиш жараёни мижозларга ўз бизнесини узлуксиз ривожлантириш имкониятини яратади.
"Узлуксиз занжир" кредити – бизнес ривожининг барча босқичларини қўллаб-қувватлаш
МКБАНК томонидан жорий этилган Тадбиркорликни ривожлантиришни комплекс қўллаб-қувватлашнинг "узлуксиз занжири" дастури тадбиркорларни бизнеснинг барча босқичларида молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Мазкур ёндашув тадбиркорлик субъектларининг янги лойиҳаларни бошлаши, ишлаб чиқариш қувватларини ошириши, замонавий ускуналар харид қилиши, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаши ҳамда янги иш ўринларини яратишига хизмат қилади.
Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун тақдим этилаётган мазкур кредит 5 млрд. сўмгача йиллик 22 % ставкада 7 йил муддатга 12 ой имтиёзли даврда тақдим этилади.
Комплекс ёндашув асосида шакллантирилган ушбу кредит механизми нафақат молиялаштириш, балки бизнеснинг барқарор ўсишини таъминлашга ҳам хизмат қиладиган самарали восита ҳисобланади.
"Экспресс ҳамкор" кредити – тезкорлик ва ишонч уйғунлиги
Бозор шароитида кўплаб бизнес қарорлари қисқа вақт ичида қабул қилинади. Шу боис МКБАНК томонидан таклиф этилаётган хорижий ва миллий валютадаги "Экспресс ҳамкор" кредити тадбиркорларга зарур маблағни тезкор жалб этиш имконини яратади.
Кредит миқдори 250 минг АҚШ долларигача бўлиб, йиллик ставка миллий валютада 26%дан, хорижий валютада 11,9%дан 60 ойгача тақдим этилади.
Мазкур кредит бизнеснинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш, айланма маблағ етишмовчилигини бартараф этиш ҳамда янги имкониятлардан ўз вақтида фойдаланишга хизмат қилади. Тезкор кўриб чиқиш жараёни, қулай расмийлаштириш тартиби ва мижоз манфаатларига йўналтирилган хизмат тамойиллари ушбу маҳсулотнинг асосий афзалликларидан биридир.
МКБАНК томонидан таклиф этилаётган кредит маҳсулотлари нафақат молиявий хизмат, балки мижозларнинг бизнес ғоялари ва истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган ишончли ҳамкорлик воситасидир.
Мижоз манфаатлари – МКБАНК фаолиятининг устувор йўналиши.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида