Мир Саид Баҳром мақбараси ҳақида эшитганмисиз?
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Кармана тумани марказида жойлашган Мир Саид Баҳром мақбараси милодий Х-ХI асрларда қурилган бўлиб, бу табаррук зот ҳақида Абу Тоҳирхўжа Самарқандийнинг “Самария” асарида айтиб ўтилган.
Мақбара бир гумбазли тўртбурчак шаклда, ҳамма томони бир хил ўлчовда ва пишиқ ғиштдан тикланган. Бино бир неча бор таъмир қилиниб, дастлабки кўринишини йўқотган. Унинг олд қисми жуда усталик билан безатилган. Мақбаранинг жанубий томонида битта эшик бор, унинг тепа қисмида кунгурадор панжарали туйнук очилган. Пишиқ ғиштдан қайта терилган, унга геометрик нақшлар, битиклар ёзилган мақбара ўртасида Мир Саид Баҳром қабри бор. Қабр ёнида арабий сўзлар ёзилган иккита қабр тоши ҳам сақланиб қолинган.
[gallery-22069]
Ҳозирда мақбара атрофи ободонлаштирилиб, унга туташ манзилда истироҳат боғи барпо этилган.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА