Мини футбол бўйича “Директор кубоги”
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида мини футбол бўйича “Директор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спортнинг ушбу турига қизиқишини янада ошириш, шу орқали спортни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мусобақада 400 нафардан ортиқ талаба иштирок этди. 36 та жамоа иштирок этган ўйиннинг якуний натижасига кўра ғолиблар аниқланди.

Биринчи ўринни Ветеринария медицинаси 3-босқич 303-гуруҳ талабалари жамоаси эгаллаб, кубок соҳиби бўлди. Зооинженерия (турлар бўйича) 2-босқич 212-гуруҳ жамоаси иккинчи, зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) йўналиши 4-босқич 403-гуруҳ талабалари эса учинчи ўринларни қўлга киритди.
Ғолиб жамоаларни филиал директори Адилбай Есимбетов қутлаб, кубок, диплом ва эсдалик совғаларини топширди. Бу каби мусобақаларни доимий равишда ташкил этиб бориш талаба-ёшларнинг спортга бўлган қизиқиш ва интилишларини янада оширади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА