Мингбулоқда “Наманган патир фестивали” бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда ўтказилаётган 65-халқаро Гуллар фестивали доирасида вилоятнинг Мингбулоқ туманида “Наманган патир фестивали” ташкил этилди.
Фестивалда 200 нафардан ортиқ патирпаз иштирок этиб, 20 мингдан зиёд патир тайёрланди ва меҳмонларга тақдим этилди.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этиб, фестиваль доирасида ташкил этилган кўргазмалар ҳамда миллий қадриятлар намойиши билан танишди.
[gallery-29892]
Фестиваль дастуридан ёшлар учун ташкил этилган концерт ҳам ўрин олди. Унда эл суйган санъаткорлар чиқиш қилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Тадбир якунида мушакбозлик намойиши ўтказилди.
Фестиваль миллий анъана ва қадриятларни тарғиб этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини намоён қилиш ҳамда аҳолига маданий ҳордиқ чиқариш имкониятини яратишга хизмат қилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА