Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида "Миллий спорт мукофоти-2024" ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Паралимпия қўмитаси ва қатор ташкилотлар мутасадди раҳбарлари иштирок этди. 

Тантанали маросимда спорт вазири Адҳам Икромов сўзга чиқиб, мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор натижасида спорт соҳасида улкан муваффақиятлар қўлга киритилаётгани, жорий йилги спорт мавсумида спортчиларимиз катта ютуқларга эришганини таъкидлади. 

[gallery-21001]

Шунингдек, йил давомида барча спорт федерация ва ассоциациялар, ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари мазкур соҳа бўйича самарали ишлар олиб боргани ҳақида тўхталиб ўтди. 

Шундан сўнг, жорий йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган спортчиларга Президент қарори асосида бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 2024 йил давомида ўзбек спортида қайд этилган энг муҳим спорт тадбирларига бағишланган видеоролик намойиш этилди. 

Тадбир давомида турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди. Қуйида улар билан танишасиз: 

“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” – Абдуқодир Ҳусанов (футбол); 

“Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси” – Асадбек Тоштемиров (пара таэквондо); 

“Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси” – Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси; 

“Нопаралимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси” – Пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси; 

“Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси” – Нодир Тўйчиев; 

“Йилнинг энг яхши спорт фотомухбири” – Алмурат Мамадаминов (ЎзА); 

“Йилнинг энг яхши спорт журналисти” – Марина Якубова (Спорт канали); 

“Йилнинг энг яхши ҳаками” – Зуҳра Абдуллаева; 

“Юксалаётган федерация” – Ўзбекистон камондан отиш федерацияси; 

“Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси” – Ўзбекистон футбол ассоциацияси; 

“Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” – Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси; 

“Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси” – Пара енгил атлетика; 

“Йилнинг энг яхши терма жамоаси” – Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси; 

“Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи” – Яҳё Якубов; 

“Йилнинг энг яхши мураббийи” – Тўлқин Қиличев; 

“Мухлислар меҳрини қозонган спортчи” – Ситора Турдибекова (бокс) ва Рўза Қўзиева (пара пауэрлифтинг); 

“Паралимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун” – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги; 

“Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси” – Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика); 

“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” – Диёра Келдиёрова (дзюдо); 

“Йил кашфиёти” – Разамбек Жамалов (эркин кураш); 

“Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси” – Ҳусниддин Норбеков; 

“Йилнинг энг яхши эркак спортчиси” – Ҳасанбой Дўсматов; 

Ҳа, ҳар йилнинг бошланиши ва якуни бор. Бироқ, йил сарҳисобида улкан муваффақиятларни ёдга олиш барча учун ёқимли. Умид қиламизки, кириб келаётган 2025 йилги спорт мавсуми ҳам улкан ғалабаларга бой бўлади. 

Жавоҳир Тошхўжаев, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Миллий спорт мукофоти - 2024" ғолиблари аниқланди 