“Миллий саноат занжири” кўргазмаси бўлиб ўтади
Эртага, 29 сентябрь куни Жиззах шаҳрида “Миллий саноат занжири” автомобилсозлик саноати кўргазмаси ўз ишини бошлайди.
Кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, йирик саноат корхоналари ва буюртмачиларни бир майдонда жамлаб, янги кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва истиқболли ҳамкорликларни шакллантириш учун амалий платформа бўлиб хизмат қилади.
Тадбирда автомобилсозлик учун деталлар, бутловчи қисмлар, хомашё ва материаллар, ускуналар ҳамда замонавий технологик ечимлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ўз имкониятларини намойиш этади.
ЎзА