Миллий гвардия ходимлари китобхонликда беллашди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Минтақавий ўқув марказида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови бӯлиб ӯтди.
Танловга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси ва Минтақавий ўқув маркази ходимлари иштирок этди.

Очилиш маросимида таъкидланганидек, тадбирни ӯтказишдан асосий мақсад, қадимий ва бетакрор диёримизда етишиб чиққан буюк саркарда, аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, ҳарбий санъати, маданияти, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қӯшган улушини ӯрганиш ҳамда уларнинг ноёб асарларини келгуси авлодга безавол етказишдан иборат. Шунингдек, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлома тарғиб қилиш, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ӯртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш бӯлиб ҳисобланади.
Иштирокчилар “Биз буюк саркардалар авлодимиз”, “Жаҳон тамаддуни ва ўзбек халқи маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган алломаларимиз”, “Мустақил вазифа” шартлари бўйича ўзаро беллашди. Иштирокчилар буюк саркарда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди ҳаёти, буюк маърифатпарварлар ижоди ҳақидаги билимларини синовдан ӯтказди.

Баҳс-мунозараларга бой ўтган танлов якунида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА