Миллий қадриятларимиз кўзгуси
Аждодларимиз томонидан қўл меҳнати ва юксак ақлу заковати ила яратилган нафис ҳунармандчилик буюмлари бугун миллий қадриятларимизнинг ноёб бўлаги сифатида дунё аҳлини ҳам лол этмоқда.
ЎзА архивидан махсус фоторепортаж
Аждодларимиз томонидан қўл меҳнати ва юксак ақлу заковати ила яратилган нафис ҳунармандчилик буюмлари бугун миллий қадриятларимизнинг ноёб бўлаги сифатида дунё аҳлини ҳам лол этмоқда.
Бухоронинг зардўзлик, Сурхондарё ва Қашқадарё воҳаларининг каштачилик санъати, Хоразм, Самарқанд ва водий вилоятларига хос ўймакорлик буюмлари ҳайратингизни оширади. Айниқса, Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори нафис дидли, қўли гул уста-ҳунармандларимиз меҳнатини эъзозлаб, уларнинг янада кўпроқ изланиши ва ноёб санъатимизни жаҳонга кенг тараннум этишига қулай муҳит яратди.
Миллий ҳунармандчилигимиз анъаналарини ёшларимиз катта қизиқиш билан давом эттираётгани янада қувонарли.



