МИБ: Ундирувлар вақтида амалга оширилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасига жорий йилнинг ўтган даврида 1,5 триллион сўмлик 31 мингта солиқ ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бошқарма органлари томонидан ўтган даврда 1,3 миллиард сўмлик 22,3 мингта ижро ҳужжати тамомланди. Солиқ ундируви режаси 100 фоиздан ортиқ бажарилган. Амалда ундирув 453,4 миллиард сўмни ташкил қилмоқда.
– Қоровулбозор туманидаги “Бухоронефтгазпармалаш” акциядорлик жамиятидан 1,7 миллиард сўм солиқ ундирувлари амалга оширилди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси инспектори Амрилло Джураев.
– Бюронинг Жондор тумани бўлимида Давлат солиқ инспекциясининг қарздор “OMAD FAYZ M.P” МЧЖдан 18,2 миллион сўм солиқ қарзини ундириш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли “Lacetti” русумли автомашина, Бухоро шаҳар бўлимида қарздор Ҳ.Ботировдан 64,2 миллион солиқ қарзини ижро ҳужжати юзасидан “Nexia 3» русумли автомашина хатланди. Натижада “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали автомашиналар савдога чиқарилишини тушунган қарздорлар солиқ қарзларини тўлаб берди.
Зариф Комилов, ЎзА