МИБ тадбиркорларнинг қарзларини ундириб бермоқда
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 12.09.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Гулистон S.Т” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи "GOOD WAY OIL FERGHANA" МЧЖнинг фойдасига жами 1 362 405 757 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига 04.10.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг барча ҳисоб рақамлари ва мол-мулклари хатланган. Бундан ташқари, қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситалари, жарима майдонига қўйилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан жами 1 362 405 757 сўм ундирилиб, ундирувчи "GOOD WAY OIL FERGHANA" МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Шунингдек, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 12.12.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Гулистон S.Т” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи "YUKSEL-BUSINESS" МЧЖнинг фойдасига жами 916 734 700 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига 26.12.2022 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг барча ҳисоб рақамлари ва мол-мулклари хатланган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан белгиланган маблағ ундирилиб, ундирувчи "YUKSEL-BUSINESS" МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.
Суд қарори ижроси таъминланди, тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.
Ш.Суяров, ЎзА