Мессининг орзуси ушалди. Аргентина “ЖЧ-2022” чемпиони!
Қадрли футбол иҳлосмандлари, Қатардаги мусобақада Аргентина тенгсиз.
“ЖЧ-2022” мусобақасининг илк ўйинидаёқ Саудия Арабистонига имкониятни бой бериб, муҳлисларини ранжитган Аргентина якунда мундиал ғолибига айланди.
Лео Месси бошчилигидаги жамоа пенальтилар сериясида Францияни мағлубиятга учратиб, тарихий натижани қайд этди. Бу жараёнга қадар қўрқинчли тўрт тайм гувоҳига айландик, дейиш мумкин. Келинг ҳаммасини бошидан бошлаймиз...
Бутун мусобақа давомида кутилмаган воқеалар тақдим этган мундиалнинг якуний босқичи – финалда Аргeнтина ва Франция ўзаро жанг қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Аргентина томонидан шоу уюштирилди, натижада 23-дақиқада Месси пенальтидан гол урди, 35-дақиқада эса Ди Мариа рақиб дарвозасини ишғол этди.
Иккинчи бўлим тубдан ўзгариб кетди. Килиан Мбаппе 80-дақиқада пенальтидан гол киритгач, орадан 94 сония ўтар-ўтмас яна рақиб дарвозасига гол урди ва ҳисоб тенглашди. Франция томонидан амалга оширилган “come back” бутун дунё нигоҳини қўшимча бўлимларга қаратди.
Мессининг терма жамоадаги фаолиятини якунлашига хизмат қилиши мумкин бўлган учрашувга қўшиб берилган 2-қўшимча тайм бошида, яъни 106-дақиқада афсонакор Месси жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ, болакай Мбаппе таслим бўлмаслигини исботловчи голни киритди. 107-дақиқада Франция томонидан амалга оширилган пенальти ҳисобни тенглаштирди.
Жанговор дуранг қайд этилган ўйинда пенальтилар сериясига ҳам мурожаат қилинди. Аргентина 4 : 2 Франция (пенальтилар серияси).
Аргeнтина муҳлисларини табриклаймиз. Мессининг орзуси ушалди.
Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.
ЎзА