Месси энди "Барселона" устуни эмас
Бир неча йиллардан буён “Барселона”да етакчилик вазифасини Лионел Месси бажаришига ҳамма кўникиб қолганди.
Бир неча йиллардан буён “Барселона”да етакчилик вазифасини Лионел Месси бажаришига ҳамма кўникиб қолганди.
Ҳатто аргентиналик футболчи клубнинг бошқарув тизими ва бош мураббийга ҳам ўз таъсирини ўтказиш қудратига эга эди.
"Барселона"нинг янги мураббийи Р.Куман Мессининг бу имтиёзларини олиб қўйишга қарор қилди. Куман жамоани 23 ёшли ҳамюрти Френки де Йонг атрофида шакллантиришга киришган. Бунга биринчи навбатда, жамоа Месси етакчилигида 5 йилдан буён Европа майдонларида катта ютуқларга эриша олмаётгани сабаб бўлмоқда.
Куман келгач, жамоанинг Жерар Пике, Хорди Альба, Луис Суарес, Иван Ракитич каби устунларини ағдариб ташлади. Куман Мессини ҳам сотиб юборишга тайёрлигини билдиргач, клуб Мессининг бадал пулини эълон қилди.
Энди Куман бор эътиборини янги таркибни шакллантиришга қаратмоқда ва бунда асосий вазифаларни Нидерландия терма жамоасида ўзини ишончини оқлаб келган шогирдларига бўлиб беришга ҳаракат қилмоқда.