Меҳр ва эътибор оғушида
99 ёшни қаршилаган отахон фронтдан сўнг кўп йиллар маҳалла фуқаролар йиғинида ишлаган. Маҳалладошлари фаровонлиги ва ҳудуд ободлигига катта ҳисса қўшган.
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва вилоят “Нуроний” жамғармаси вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жаббор ота Қаландаров хонадонида бўлиб, отахонга совға-саломлар топширишди.
99 ёшни қаршилаган отахон фронтдан сўнг кўп йиллар маҳалла фуқаролар йиғинида ишлаган. Маҳалладошлари фаровонлиги ва ҳудуд ободлигига катта ҳисса қўшган.
Отахон суҳбат давомида бугунги дориломон кунлар қадрига етиш ҳақида тўлқинланиб гапирди. Дуога қўл очиб, юртимизда тинчлик-осойишталик бардавом бўлишини тилади.
