МДҲ ўйинларида яна 5 та медаль
Хабарингиз бор, айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари давом этмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги куни ортда қолди.
Ушбу кун дастурида терма жамоамиз вакиллари яна 5 та бронза медалини делегациямиз ҳисобига ёзиб қўйди. Улардан 4 таси бокс спортига тўғри келса, яна бир медаль эркин курашчимиз ҳисобига ёзилди.

Бугун совриндор бўлган спортчиларимиз:
Бокс:
-60 кг: Умидилло Расулов
-66 кг: Жаъфарбек Шахбазов
-52 кг: Узукжамол Юнусова
-54 кг: Гулдана Тилеубергенова

Эркин кураш:
-125 кг: Намоз Абдурашидов.
Шу тариқа мазкур мусобақада делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 та кумуш ва 8 та бронзани ташкил этмоқда.