МДҲ ўйинларида вакилларимиздан илк олтин медаль
Озарбайжонда ўтказилаётган учинчи МДҲ ўйинлари доирасида стенддан отиш бўйича ҳамюртимиз Азамат Қаюмов олтин медаль соҳибига айланди
Шунингдек, самбо спорт тури бўйича кечган шиддатли баҳсларда -53 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гамзат Максетбаев кумуш медалга сазовор бўлди.

МДҲ ўйинларининг биринчи кунида 7 нафар бокcчимиз рингга кўтарилди. Аниқроғи, Рухшонабону Аҳадова, Назокат Мардонова Рушанабону Исоева, Беҳруз Роҳаталиев, Бобомурод Боймирзаев, Дилшод Аҳмаджонов ва Хуршидбек Жўраев ўз вазн тоифаларида илк ғалабасига эришди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА