"Майдон томошалари" фестивали
Пойтахтимиз ва юртимизнинг турли ҳудудларида 19-20 сентябрь кунлари "Майдон томошалари" фестивали бўлиб ўтди.
Пойтахтимиз ва юртимизнинг турли ҳудудларида 19-20 сентябрь кунлари "Майдон томошалари" фестивали бўлиб ўтди.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган мазкур фестиваль шодиёналарига мақом, бахшичилик, эстрада, цирк санъати юлдузлари, шоирлар, кино ва театр актёрлари, барча санъат аҳли халқимизнинг кайфиятини кўтариш истагида жам бўлди.
Бугунги мураккаб синовли кунларда ҳамюртларимиз кўнглига қувонч, яхши кайфият улашиш фестивалнинг асосий мақсадларидан биридир.

Тадбирлар пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги Маданият маркази, Миробод туманидаги 1-сон маданият маркази ҳудудига туташ майдон, "Tashkent City" мажмуаси, Учтепа туманидаги "Эко боғ", "Ашхобод" сайилгоҳи, “Халқлар дўстлиги” санъат саройига туташ майдони,
“Наврўз” боғи, Тошкент ҳайвонот боғи, барча вилоят ва туман марказларида ўтказилди. Бу каби ижодий лойиҳалар ҳозирги мураккаб пандемия шароитида ҳам белгиланган талабларга риоя этган ҳолда меҳнат қилиш ва дам олиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.