Май ойидаги қизғиш тўлин ой суратларда
Май ойидаги тўлин ой “flower moon” деб ҳам номланиб, бу ой ерга энг яқин бўлувчи пайт ҳисобланади. Бунда ойни янада каттароқ ва ёрқинроқ кўриш мумкин.
Майда ой қизғиш тусга кириб, ой тутилиши ҳам мумкин, аммо бу фақат Жанубий Aмерика, Aвстралия ва Жануби-шарқий Осиёда кўринади.
“Самовий қонли ой” деб номланувчи ушбу ҳолат ноёб табиат ҳодисаларидан бири ҳисобланади. Қуйида “The Guardian” нашри тақдим этган қизғиш ой тасвирларини эътиборингизга ҳавола этамиз.










