Махмудова Шарифа Элмуродовнанинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудитни такомиллаштириш» мавзусида
Махмудова Шарифа Элмуродовнанинг 08.00.08 — «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» ихтисослиги бўйича «Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудитни такомиллаштириш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.23.05 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 21 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 60А-уй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Тел.: (+998 71) 239-01-49; e-mail: tdiu@tsue.uz.