Мавсум юмушлари қизғин
Сурхондарё вилояти пиллакорлари жорий йилда 1 минг 550 тонна қимматбаҳо хомашё етиштиришни мақсад қилган.
Сурхондарё вилояти пиллакорлари жорий йилда 1 минг 550 тонна қимматбаҳо хомашё етиштиришни мақсад қилган.Денов тумани “Водий” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Анорхол ая Собирова ҳар йили пилладан сифатли ва баракали ҳосил кўтаради. Айни кунларда ипак қурти парваришига қизғин киришган Анорхол аянинг айтишича, пиллакорлар учун яратиб берилаётган шароит ва қулайликлар ушбу ишга бўлган рағбатни, қизиқишни оширмоқда.