Матонатли спортчиларимизнинг Париждаги зафарли одими
Парижда пара таэквондо бўйича якунланган Гран-при мусобақасида юртимизнинг матонатли спортчилари 37 та давлат орасида 3-ўринни эгаллади.
2024 йили Франция пойтахтида ўтказиладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этадиган мусобақада 3 нафар вакилимиз совриндорлар сафидан жой олди.
80 кг вазн тоифасида Асад Тоштемиров барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. 63 килограммда даянга чиққан Зуҳриддин Тоҳиров бронза медалини қўлга киритди.
Аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулжаной Наимова делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўштириб қўйди.
Эътиборлиси, 37 та мамлакатдан 150 нафардан ортиқ пара таэквондочилар қатнашган Гран-прида терма жамоамиз аъзолари 3 та медаль билан умумжамоада Бразилия ва Туркиядан кейин 3-ўриндан жой олиши матонатли спортчиларимизнинг ўзига хос жасорати бўлиши билан "Париж-2024" паралимпия ўйинларининг қимматли рейтинг очколарига эга чиқишини таъминлади.
Т.Рўзиев, ЎзА