Масала ҳоким қабулида ҳал бўлди (+видео)
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Аюбхон Раҳматуллаев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуд Маматхонов, вилоят суди раиси Бобохон Ваҳобов ҳам иштирок этиб, ўз йўналишлари бўйича мурожаатларни тингладилар.
Юзма-юз мулоқот давомида 72 нафар фуқаронинг 90 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди ёки ҳуқуқий тушунтириш берилди. Бир қисм мурожаатлар бўйича ишчи гуруҳлари тузилди.
– Мен иккинчи гуруҳ ногирониман, юракдан операция бўлдим. Ижарада яшайман. Уй-жой бўйича мурожаат қилдим. Учта фарзандим бор, уйда онам қанд касали билан оғрийди. Шароитим жуда оғир, менга уй беришларини сўраб мурожаат қилдим, – дейди вилоят ҳокими қабулидан чиққан марғилонлик мурожаатчи. – Ишчи гуруҳи юборадиган бўлдилар. Улар ўргангач, мен айтган важлар тасдиғини топса, уй ажратиш масаласи кўриб чиқилар экан.

Қабулга келганларнинг барчаси муаммоси ечимидан умидвор. Ҳоким шунинг учун ҳам вилоятнинг барча соҳа мутасаддилари иштирокида ўтказди қабулни. Бирон-бир мурожаатчи сарсон бўлгани йўқ. Масалалвр жойида, қонун доирасида кўриб чиқилди ва ечими топилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GNF1caUAyXs" title="Masalam hokim qabulida xal bo‘ldi, deyishdi murojaatchilar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов , Элёр Олимов (видео,сурат), ЎзА