Мартазаев Абдурасул Шукириллаевичнинг техника фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Дисперс арматуралаш орқали кучайтирилган эгилувчи темирбетон конструкцияларнинг мустаҳкамлиги ва дарзбардошлигини баҳолаш” мавзусида
Мартазаев Абдурасул Шукириллаевичнинг 05.09.01-“Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар” ихтисослиги бўйича “Дисперс арматуралаш орқали кучайтирилган эгилувчи темирбетон конструкцияларнинг мустаҳкамлиги ва дарзбардошлигини баҳолаш” мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Наманган давлат техника университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Т.15.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик (DSc) Илмий кенгашнинг 2026 йил 23 май куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Давлатобод тумани, Мустақиллик кўчаси, 31-уй. Наманган давлат техника университетининг 11-биноси.
Тел.: (+998) 69 234-14-85
e-mail: info@namdtu.uz