Марокашда тўрт партия коалиция тузди
Марокашдаги тўрт сиёсий партия – “Адолат ва замондошлик” (PAM), “Мустақиллик”, “Халқ кучлари социалистик иттифоқи” (USFP) ҳамда “Тараққиёт ва социализм” (PPS) ўзаро музокара якунида янги парламент кўпчилигини шакллантириш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Бу ҳақда “Anadolu” ёзган.
Ислоҳотчи ва либерал қарашдаги PAM, консерватив “Мустақиллик” ҳамда сўл йўналишдаги USFP ва PPS вакилларидан иборат ушбу иттифоқ мамлакатда мустаҳкам ва жипс ҳукумат тузишни мақсад қилган. Томонлар тез орада давлатни бошқариш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда вазирлик лавозимларига тажрибали, ҳалол ва сиёсий салоҳиятга эга номзодларни тақдим этиш режасини тузди.
Эслатиб ўтамиз, сайловда 97 ўрин билан биринчи ўринни эгаллаган PAM партияси етакчиси Фотима Заҳро Мансурийга Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI томонидан янги ҳукуматни шакллантириш вазифаси топширилган. Парламент Вакиллар палатасидаги 395 ўриндан камида 198 мандатни қўлга киритиш талаб этилади. Сайлов якунида PAM 97, “Мустақиллик” партияси 65, USFP 26 ва PPS 19 ўринга эга бўлди. Ушбу тўрт партия жами 207 мандат билан парламентда ишонч вотуми олиш учун етарли сиёсий устунликни таъминлади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА