Марокаш Исроилдан қурол сотиб олади
Марокаш — Исроил билан дрон ва замонавий қурол сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.
Исроил мудофаа вазири Бени Ганц Марокашда ҳамкасби Абдуллатиф Лоудий билан учрашди. Ташриф давомида икки давлат ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазирлиги маълум қилган.
Келишув нафақат мудофаа, балки иқтисодиёт, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик, икки давлат, халқларимиз ўртасидаги илиқ муносабат учун ҳам пойдевор вазифасини ўтайди, дейилади вазирлик баёнотида.
Бу Исроил мудофаа вазирининг Работга ташрифи чоғида Исроил — Марокаш ўртасида имзоланган иккинчи келишувдир.
Ёдингизда бўлса, 2020 йил 10 декабрь куни 2002 йилда тўхтаган Исроил — Марокаш муносабати қайта тикланган эди. Марокаш 2020 йил БАА, Баҳрайн, ва Судандан кейин Исроил билан алоқани яхшилаган тўртинчи араб давлатига айланди.
Улуғбек Маҳмирзаев