“Марказий Осиё яшил белбоғи” минтақавий лойиҳасини амалга ошириш таклиф этилди
Иқлим ўзгариши ва чўлланиш жараёнлари Марказий Осиё мамлакатлари тараққиётига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Экологик муаммолар оқибатини юмшатиш мақсадида беш йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп кўчат экиб келинмоқда. Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар яшил қопламали ҳимоя ўрмонзорлари яратилди.
Ўзбекистонда 2030 йилгача яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш бўйича катта марра олинган.
Айни пайтда Осиё тараққиёт банки ҳам 2030 йилгача мўлжалланган иқлим соҳасида Ҳаракатлар режасини самарали амалга ошириб келаётгани таъкидланди. Банк ажратаётган йиллик маблағларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини иқлим лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирмоқда.
–Ўйлайманки, бундай эзгу саъй-ҳаракатларни банк ва минтақа мамлакатлари билан биргаликда рўёбга чиқарсак, натижаси янада юқори бўлади. Шу боис, “Марказий Осиё яшил белбоғи” минтақавий лойиҳасини амалга оширишни таклиф этамиз”, – деди Президентимиз.
ЎзА