Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор қонун лойиҳалари ва парламент назорати фаолиятига доир масалалар муҳокамаси кўзда тутилган.

Мажлисни кириш сўзи билан очган Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеликларга тўхталиб ўтди.  

Шу жумладан, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Инсон қадри, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги ҳамкорлик” мавзусида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ҳақида ҳам тўхталди:  

— Мазкур тадбир минтақавий ва халқаро парламентлараро муносабатларни мустаҳкамалашда муҳим сиёсий ва дипломатик воқеа бўлди.  

Мамлакатларимиз раҳбарларининг фаол ҳамкорлиги, ўзаро ишончи ва келажакка умумий қарашлари минтақанинг халқаро нуфузини ва унинг глобал жараёнлардаги ролини мустаҳкамлади. «Марказий Осиё – Корея Республикаси» формати асосида парламентлараро ҳамкорлик савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга, шунингдек, барқарор ривожланиш ва глобал кун тартиби масалаларидаги позицияларни келишиб олишга кенг имкониятлар очмоқда. «Марказий Осиё – Корея Республикаси» формати парламентлараро мулоқот учун барқарор ва самарали майдон сифатида ўзаро ишончни мустаҳкамлади, тажриба алмашишга ёрдам бериб, конструктив халқаро ҳамкорлик намунасини ёрқин ифода этди.

[gallery-26771]

Ушбу форматда биргаликда ишлашни давом эттирсак, биз халқларимизнинг фаровонлигини мустаҳкамлашга, хавфсиз ва барқарор келажакни шакллантиришга ҳисса қўшган бўламиз, — деди Спикер.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Марказий Осиё – Корея Республикаси» формати ўзаро ишончни мустаҳкамлади