Марказ раҳбари аҳолига давлат хизматлари кўрсатди
Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи М. Абдижалиев Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида бўлиб, шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатди.
Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи М. Абдижалиев Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида бўлиб, шахсан ўзи аҳолига хизмат кўрсатди.
Хизмат давомида мижозлар билан самимий мулоқот ўтказди.
Ушбу лойиҳа агентликнинг қуйи тизимида мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш, уларни бартараф этиш, хизмат сифатини ошириш, марказ фаолияти юзасидан фуқароларнинг фикрларини ўрганиш мақсадига қаратилган.
Шунингдек, шу куни ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиқлари ҳам мижозлар хизматида бўлди.

