Мария Тимофеева ярим финалда
Хорватиянинг Макарска шаҳрида WTA125 таснифига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Мария Тимофеева ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Мария Тимофеева мусобақанинг чорак финалида марокашлик Ясмина Каббажга қарши кортга чиқди ва 7:5 6:1 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, ярим финал босқичига йўл олган теннисчимиз финал остонасида испаниялик Сара Соррибес Тормо билан рақобатлашади.
Маълумот учун, Мария Тимофеева май ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида аёллар ўртасида ташкил этилган WTA125 таснифига кирувчи халқаро турнирда бош совринга эга чиққан эди. Умид қиламизки, мамлакатимизнинг учинчи рақамли теннисчиси Хорватияда ҳам муваффақиятли иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА