Марат Мавлонов Осиё ўйинларида кумуш медалга эга чиқди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан ўрин олган таэквондо WT баҳсларида спортчиларимиз иккинчи медалга эга бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, таэквондо WT бўйича +80 килограмм вазн тоифасининг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида ҳамюртимиз Марат Мавлонов кутилмаганда эронлик Ариан Салимийга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди.
Ушбу натижадан сўнг, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 21 та олтин 24 та кумуш ва 23 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА