Марғилонда ҳунармандлар бозори
ФОТОРEПОРТАЖ
Марғилон азалдан ҳунармандлар шаҳри сифатида шуҳрат қозонган. Бу ерлик усталар томонидан яратилган ҳунармандчилик маҳсулотлари эса ўзгача қадрланиши билан аҳамиятли.
Марғилон шаҳрида Ҳунармандлар бозорининг иш бошлагани, ушбу соҳа ривожига қаратилган катта эътиборнинг амалий ифодаси бўлди.


Бугунги кунда Марғилон шаҳрида мингдан ортиқ хонадон вакиллари ҳунармандчилик билан шуғулланади. 527 нафар ҳунарманд эса «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиб, миллий матолар – адрас, атлас тайёрлаш ва улардан тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш, ёғоч ўймакорлиги, дўппидўзлик, тўнчилик, темирчилик, мисгарлик каби йўналишларда фаолият юритмоқда.
Ҳунармандлар бозори миллий ҳунармандчиликнинг барча йўналишларини ўзида мужассам этган. Мажмуада шаҳар аҳли ва меҳмонлар моҳир усталар томонидан яратилган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишиб, уларни харид қилиши мумкин.

