Манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда
Айни кунларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари Сирдарё вилоятининг Боёвут, Сардоба ва Сайхунобод туманларида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, айниқса, аёлларнинг саломатлиги ва ижтимоий аҳволини ўрганиш, жоиз бўлса муаммоларини бартараф этиш мақсадида манзилли ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқда.

Ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг муаммолари ўз манзилида ўрганилиб, қолаверса тез фурсатда бартараф этилиб, керакли жойда қонун доирасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати