Маънавият тарғиботчилари Сирдарё туманида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ, Сирдарё вилоятида ҳам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси доирасида маънавият тарғиботчилари, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар билан ижодий учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилмоқда.
Ана шундай маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбир Сирдарё туманидаги Бунёдкор, Камолот, Оқ ёл ҳамда Орзу маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Тадбирда маънавий-маърифий юксалиш борасидаги ислоҳотлар Янги Ўзбекистон стратегиясида жамиятнинг руҳини белгилаб берувчи энг муҳим йўл сифатида бежиз танланмагани, бу каби тадбирлар халқимизнинг улуғ мақсадлар йўлидаги ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
[gallery-15374]
Маънавият тарғиботчилари Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали содда ва тушунарли тарзда етказиб, ижодий чиқишлари билан барчага хуш кайфият улашди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА