Манаслик ёшлар билан учрашув
Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Манас қишлоғи маданият саройида шу йил 25 декабрь куни пойтахтимиздаги “Хумо Арена” саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлар биринчи форуми таассуротларига бағишлаб республикамиз бўйлаб амалга оширилаётган “Маҳалла ёшлари билан мулоқот” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Манас қишлоғи маданият саройида шу йил 25 декабрь куни пойтахтимиздаги “Хумо Арена” саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлар биринчи форуми таассуротларига бағишлаб республикамиз бўйлаб амалга оширилаётган “Маҳалла ёшлари билан мулоқот” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улардаги ватанпарварлик, фидойилик фазилатларини янада кучайтириш орқали уларни “Янги Ўзбекистон” ғояси атрофида бирлаштириш мақсадида ташкил этилган тадбирда қишлоқ ёшларидан ташқари вилоят, туман хокимликлари раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар биринчи форуми иштирокчилари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққан Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фурқат Жўрақулов Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларининг биринчи форумидаги маърузасида белгилаб берган вазифалар асосида ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, имкониятлар яратишда амалга ошираётган ишларга тўхталди.
Тадбир доирасида ижодкор, ҳунарманд, тадбиркор ёшларнинг ижодий ишлари, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмаси намойиш қилинди. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасидаги лойиҳалар тақдимоти ташкил этилди.
Маданият саройи томошалар залига ўрнатилган катта монитор орқали юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш йўналишидаги ислоҳотлар тўғрисида видео ролик намойиш этилди.
Тадбирда талабалар, тадбиркор, иш билан банд бўлмаган ёшлар давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган ғамхурлик ва эътибор учун миннатдорчилик билдирди.
– Мен мактабни битирганимдан сўнг қишлоқ маданият саройида ишлаяпман, шу соҳада ўқишни ҳоҳлайман, – дейди Маржона Исроилова. – Афсус, етарли балл тўплай омаганим учун ўқишга киролмадим. Аммо Президентимиз томонидан қишлоқ маданият муассасаларини мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ажратган квота менинг орзуим ушалиши учун яна бир имконият берди. Мен бу имкониятдан фойдаланиб ўқишга киришга ҳаракат қиламан. Президентимизнинг ёшлар билан учрашувда бизга билдирган юксак ишончи, белгилаб берган вазифалар она Ватанимизга, халқимизга янада содиқ бўлишга, юртимизга янада кўпроқ наф келтирадиган ишларни амалга оширишга чорлади.
Тадбир давомида вилоятдан келган санъаткорлар, Манас қишлоқ маданият саройи қошидаги бадиий ҳаваскорлик ансамбили иштирокчилари ижросидаги куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига хуш кайфият бағишлади. Қишлоқ спортчи ёшлари кўргазмали чиқишлар намойиш этди.
[gallery-636]
Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА