Мамадалиева Шоҳиста Равилжон қизининг биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Қалқонсимон без дисфункциясида айрим полифеноллар ва микроэлементларнинг коррекцияловчи таъсири» мавзусида
Мамадалиева Шоҳиста Равилжон қизининг 03.00.08 — «Одам ва ҳайвонлар физиологияси» ихтисослиги бўйича «Қалқонсимон без дисфункциясида айрим полифеноллар ва микроэлементларнинг коррекцияловчи таъсири» мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.B.01.14.M рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 16 декабрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси, 174-уй. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
Тел.: (+998 71) 246-68-96; e-mail: ibb-nuu@mail.ru.