Малака тоифаларига талабгор ўқитувчилар тест синовидан ўтказилди
Бухорода вилоят халқ таълими тизими педагоглари учун ўқув фанлари бўйича малака (тест) синовлари ўтказилди.
Бухорода вилоят халқ таълими тизими педагоглари учун ўқув фанлари бўйича малака (тест) синовлари ўтказилди.
Малака синовларида вилоятдаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган 5 минг нафарга яқин ўқитувчи биринчи ва олий тоифага даъвогар сифатида иштирок этиш истагини билдирди.
Бухоро муҳандислик технологиялари институти ўқув биносида ташкил этилган тест синовларида педагог ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини назорат қилиш мақсадида тиббиёт ходимлари, ИИБ ва СЭОМ ходимлари жалб қилинди.


