Мактабларга компьютерлар жамланмаси топширилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, эскирган ёки ҳали компьютер синфлари мавжуд бўлмаган таълим муассасаларини замонавий компьютер жамланмалари билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бухоро вилоятидаги 26 та умумтаълим мактабига жами 442 дона замонавий компьютер тўплами, 26 та нусха кўчириш аппарати, шунингдек, кондиционер етказиб берилди.

Ушбу замонавий технологиялар ўқувчи-ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишини янада ошириши, айниқса, информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида чуқур билим эгаллашига хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.