Мактаб ҳудудида 100 ёшли дарахт
Самарқанд вилояти экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда экополиция томонидан ҳудудлардаги ноёб дарахтлар рўйхатга олиниб, уларни асраш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, экополициянинг Пастдарғом тумани бўлими ходимлари томонидан туманнинг олис ва чекка ҳудудларида 100 ёшдан ошган дарахтларни аниқлаш ва хатловдан ўтказиш давомида Ўрта Чархин маҳалласидаги 46-мактаб ҳовлисида 136 йиллик чинор дарахти рўйхатга олинди. Дарахтнинг баландлиги 40 метр, танасининг айланаси 6,30 сантиметрни ташкил этади. Дарахт давлат муҳофазасига олиниб, туман ҳокими қарорига биноан «Давлат табиат ёдгорлиги» мақоми бериладиган бўлди.
Ғ. Ҳасанов, ЎзА