Макка келишувига Ҳиндистон қандай қарайди?
Ҳиндистон Саудия Арабистони, Покистон ва Туркия ўртасидаги Макка келишувининг оқибатини диққат билан кузатиб, миллий хавфсизлик ва минтақавий барқарорликка таъсирини баҳоламоқда.
– Мамлакатимиз миллий манфаатини ҳимоя қилишга тўлиқ содиқ қолади ва бу борада барча зарур чораларни кўради, – деди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Рандхир Жайсуал.
“The Diplomat” таъкидлаганидек, Исломобод 2026 йил май ойида Синдур амалиётидан кейин келишувни Ҳиндистонга қўшимча сиёсий ва эҳтимолий ҳарбий тийиб турувчи восита сифатида кўриши мумкин. Бинобарин, шартноманинг жамоавий мудофаа имконияти номаълумлигича қолмоқда. Таҳлилчилар фикрича, Ҳиндистон билан янги можаро юзага келган тақдирда Саудия ва Туркия Покистон томонидан урушга кириши эҳтимолдан йироқ.
Нашр ёзишича, Ҳиндистон – Саудия муносабати мустаҳкамланиб бораётган бир пайтда Ар-Риёд Нью-Деҳли билан зиддиятга боришни хоҳламайди. Демак, Макка келишуви тўлақонли ҳарбий уюшмадан кўра кўпроқ сиёсий қарашлар ифодаси ва кутиш стратегиясидир.
С.Раҳимов, ЎзА