Maхсус фоторепортаж
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карантинга олинган фуқароларни сақлаш учун мўлжалланган махсус шифохона 55 гектар ҳудудда барпо этилаётир.
Каратинга олинган фуқаролар хавфсизлиги Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари томонидан таъминланмоқда


Бугунги кунда фойдаланишга топширилган қисмида карантинга олинган фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан махсус дала лагери ташкил этилди.


Бу ерда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.


Бир сўз билан айтганда коронавирус касаллигига қарши курашишда халқ ва армия бирдамлиги яққол ўз исботини топмоқда.

