Маҳоратли педагог
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Когон туманидаги 2-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Нигина Исматова таълим соҳасида 9 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Педагог дарс жараёнида замонавий педагогик технологиялар ва самарали методик усуллардан фойдаланиб, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши, тарихий тафаккури ва фанга қизиқишини оширишга эътибор қаратади.
Нигина Исматова ўз фаолияти давомида қатор танлов ва малака синовларида иштирок этиб, муносиб натижаларга эришган. Жумладан, 2025/2026 ўқув йилида навбатдан ташқари малака синовларида 92 балл тўплаб, олий тоифасини ҳимоя қилган.
[gallery-31736]
Устоз меҳнатининг муҳим натижаларидан бири — шогирдлари эришаётган ютуқлардир. У томонидан қўшимча машғулотларга жалб этилган 30 нафардан ортиқ ўқувчи олий таълим муассасалари талабаси бўлган. Улар орасида тарих фани бўйича миллий сертификатга эга бўлганлар, фан олимпиадалари ва турли танловларда юқори натижаларга эришганлар бор.
Н. Исматова ёшларга сифатли билим бериш, уларни мустақил фикрлаш ва изланишга ўргатишни ўз фаолиятининг асосий вазифаларидан бири деб билади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА